Баскетбол. Германия терма жамоаси ўз тарихида илк бор жаҳон чемпиони бўлди

Филиппинда ўтган баскетбол бўйича эркаклар ўртасидаги жаҳон чемпионати ўз якунига етди. Финалда Германия терма жамоаси Сербиядан 83:77 ҳисобида устун келди.

Финал Манила шаҳридаги "Mall of Asia" савдо мажмуасида 12 022 мухлис қўз ўнгида бўлиб ўтди. Мазкур баҳсда немислардан Деннис Шредер 28 очко жамғариб, энг кўп очко ишлаган баскетболчига айланди.

Германия терма жамоаси ўз тарихида илк бор жаҳон чемпионлигини қўлга киритди. Немислар аввал ҳеч қачон финалгача етиб бормаган. Уларнинг энг яхши натижаси 2022 йилги мундиалда бронза медали бўлган.

Сербия эса сўнгги учта жаҳон чемпионатида иккинчи марта кумуш медалларини қўлга киритди. 2014 йилги финалда АҚШга имконият бой берилган.

Мазкур мундиалнинг 3-ўрин учун баҳсида Канада АҚШни (127:118 ОТ) ҳисобида мағлуб этиб, бронза медалларига эга чиқди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!