Баскетболчиларимиз Қирғизистондаги халқаро мусобақада ғалаба қозонишди

Қирғизистоннинг Бишкек шаҳрида Наврўз байрамига бағишлаб, баскетбол бўйича халқаро мусобақа ташкил қилинди. 6 жамоа иштирок этган мазкур турнирда юртимиз шарафини Ўзбекистон Республикаси Мудофаа Вазирлигининг спорт клуби (ЎРМФ СК) жамоаси ҳимоя қилди, дея маълум қилмоқда МОҚ.

Эътиборлиси, ўтказилган барча учрашувларда жамоамиз яққол устунлик билан етакчилик қилди ва ҳеч бир баҳсда мағлубиятга учрамади. 100 фоизлик натижа қайд этган юртдошларимиз шу тариқа Қозоғистон, Қирғизистон ва Ўзбекистон жамоалари ўртасида ташкил қилинган «НООРУЗ 2019» мусобақасининг бош совринини қўлга киритди.

«Мой телефон» (Бишкек) – ЎРМФ СК (Тошкент) – 57:84
ЎРМФ СК (Тошкент) – «Тулпар СКИФ» (Бишкек) – 86:62
«Гиннес-29 (Бишкек) – ЎРМФ СК (Тошкент) – 69:78
ЎРМФ СК (Тошкент) – Жамбул вилояти (Қозоғистон) – 95:51

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!