Асосий мазмунга ўтиш

Футбол

Бастони «Барселона»га ўтиш учун Флик билан шахсий суҳбат ўтказишни истамоқда

Muhammadqodir Ruzmatov
Изоҳлар: 0

«Интер» ҳимоячиси Алессандро Бастони «Барселона»га ўтишдан олдин Ханси Флик билан юзма-юз суҳбатни талаб қилмоқда.

«Интер» ҳимоячиси Алессандро Бастони «Барселона»га ўтиш эҳтимолига муносабат билдирди. Журналист Ферран Мартинеснинг хабар беришича, футболчи каталонияликлар сафига қўшилишга очиқ.

Бироқ манбага кўра, италиялик футболчи трансфер амалга ошиши учун бир шарт қўйган. Бастони «Барселона» бош мураббийи Ханси Флик билан шахсан суҳбатлашишни истамоқда. Ушбу учрашувда ҳимоячи мутахассис уни жамоада қайси ролда кўраётганини билиб олмоқчи.

Қайд этилишича, Бастони мураббийнинг унинг хизматларига чиндан ҳам қизиқиш билдираётганига шахсан ишонч ҳосил қилишни хоҳлайди.

Улашиш
SPORTS.uz'нинг Instagram'даги саҳифасига қўшилинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ