Батленд учун курашаётган "Эвертон"га жиддий рақобатчилар пайдо бўлди
"Сток Сити" дарвозабони Жек Батленд учун "Эвертон" клуби томонидан жиддий қизиқиш билдираётганди.
Football Insider нашри хабар беришича, "Борнмут" клуби Жек Батлендни ўз сафига қўшиб олишни истамоқда. Бош мураббий Эдди Хау ёзги трансфер мавсуми вақтида Батлендни "Борнмут"га таклиф қилмоқчи.
Британия ОАВ хабарига кўра, "Кристал Пэлас" ҳам Батленд учун асосий даъвогар сифатида қаралмоқда.
Фикрлар