Батшуайи: Келажагимга мавсум якунлангач ойдинлик қиритаман

Қишки трансферлар даврида Лондоннинг “Челси” клубидан ижара асосида “Боруссия” Дортмундга кўчиб ўтган ҳужумчи Миши Батшуайи ўзининг келажаги борасида тўхталиб ўтди.

“Ҳали “Боруссия” билан тўлақонли шартнома имзолаш ҳақида ўйлаб кўрмадим. Айни дамда бор ҳаёлим фақат футбол ўйнашда. Якуний қарорни эса мавсум тугагач эълон қиламан”, - дейди бельгиялик футболчи.

Маълумот учун, Батшуайи дортмундликлар сафига ўтгач 6та учрашувда ўз ҳисобига 5та гол ёздириб қўйишга эришди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!