Батшуайи яна
Ads

Мавсумни ижара асосида "Валенсия" сафида ўтказаётган ҳужумчи Миши Батшуайи январди "Челси"га қайтиши мумкин. Бу ҳақда Marca нашри хабар бермоқда.

Гап шундаки, “кўршапалаклар” раҳбарияти клуб Чемпионлар лигасидан чиқиб кетгач харажатларни камайтириш мақсадида бельгиялик футболчини муддатидан аввал “аристократлар”га қайтариб бермоқчи.

Маълумот учун, “Валенсия” Батшуайини ёзда 3,5 млн евро эвазига бир мавсумга ижарага олган эди. У ўтган давр мобайнида испан клуби сафида жами 20та ўйинда майдонга тушди ва рақиблари дарвозасига 3та гол ёздириб қўйишга эришди.