
"Бавария" - "Аугсбург": Матнли трансляция
Ассалому алайкум, қадрли футбол ихлосмандлари! Бундеслига сўнгги туридан ўрин олган "Бавария" - "Аугсбург" учрашувига хуш келибсиз. Ўйинни сайтимиз орқали матнли кўринишда кузатиб боришингиз мумкин.
- 90+1'
Учрашув якунланди! "Бавария" мавсумни ғалаба билан якунлаб олди! Эътиборингиз учн раҳмат!
- 90'
ГОООООООООООООООООООООООООООООООООООООООЛЛЛ!!!! Роберт Левандовски уддалаб бўлмас топшириқни амалга оширди! У Герд Мюллернинг рекордини янгилаб, мавсумдаги 41-голини киритишга муваффақ бўлди! 5:2!
- 86'
Андре Хан ўрнига Петков ўйинга қўшилди.
- 83'
Лукас Эрнандес қўполлиги учун сариқ карточка билан огоҳлантирилди.
- 80'
Бурчакдан тўпни Киммих ўйинга киритиб беради.
- 76'
Ўзгариш: Нидерлерхнер ўрнига Финбогассон ўйинни давом эттиради.
- 75'
Мусиаланинг ажойиб пасидан унумли фойдаланишолмади.
- 73'
Сўнгги ўйинини ўтказаётан Давид Алаба ўрнига Корентин Толиссо ўйинни давом эттиради. Уларнинг кўзида ёш.
- 73'
"Бавария"да ўзгариш: Томас Мюллер ўрнига Шупо-Мотинг ўйинни якунлаб қўяди.
- 71'
ГООООООООООООЛЛЛ!!! Нидерлерхнер жарима майдончаси ичида ёлғиз қолдирилди, у эса дарвозани ишғол қилди.
- 70'
Дарвозабон тўпни ушлаб олди.
- 70'
Левандовски ва Алаба тўп олдида.
- 69'
Марек Сухи қўпол фоли учун сариқ карточка билан огоҳлантирилди. Левандовски жаримадан тўпни ўйинга киритиб беради.
- 67'
ГОООООООООЛЛЛ!!! Нойер бу мавсум Оливер Каннинг рекордини янгилолмайдиган бўлди... У кейинга масумга қолди. Андре Хан гол муаллифи.
- 67'
"Аугсбург"да ўзгариш: Вайнцирль ўрнига Йенсен ўйинни давом эттиради.
- 66'
Лерой Сане ўйин қоидасини бузди.
- 65'
Умумий зарбалар статистикаси: 16:5!
- 63'
"Бавария" кучли прессинг ва жамоавий ўйинини намойиш этмоқда.
- 62'
Футболчилар майдонни кўз ёш тўкиб тарк этишди.
- 61'
Сўнгги ўйинини ўтказаётган Боатенг ўрнига сўнгги ўйинини ўтказаётган Хави Мартинез ўйинга қўшилди.
- 61'
Гнабри ўрнига эса Сане ўйинни давом эттиради.
- 60'
"Бавария" сафида ўзгариш: Коман ўрнига Жамал Мусиала ўйинга қўшилади.
- 59'
Жамоадошлари Левандовскига гол уришга ёрдам бермоқда, бироқ нимадир ўхшамаяпти.
- 58'
"Бавария" 1-2та пас билан ҳужумга ўтиб кетмоқда. Тотал устунлик мана шунда кўринмоқда.
- 57'
Левандовски дарвозани ишғол қилиши мумкин эди! Бироқ ҳимоячи бу сафар бунга йўл қўймади.
- 57'
Нойер сўнгги ҳимоячи вазифасини аъло даражада бажармоқда.
- 55'
Левандовски бурчакдан узатилган тўпни боши билан дарвозага йўллади, ноаниқ.
- 54'
Бурчакдан тўпни Киммих ўйинга киритди, ҳимоячилар фаол.
- 52'
Дэвис бугун 35,97 км/соат тезликка эришди.
- 51'
"Бавария" тотал устунликда ўйнамоқда.
- 50'
Нидерлерхнер офсайдда қолиб кетди.
- 49'
Киммих яна бир бор бурчак тўпини ижро этади.
- 48'
Алабанинг узатмасини Левандовски дарвозага тўғирлай олмади.
- 47'
Бурчак тўпини Киммих ижро этади.
- 46'
"Аугсбург" таймни 2 ўзгариш билан бошлади: Калижури ва Педерсен ўрнига Фрамбергер ҳамда Сухи ўйинга қўшилди.
- 46'
Иккинчи бўлим бошланди!
- 45'
Футболчилар майдонга қайтишмоқда. Биз ҳам қайтамиз.
- 45'
Бош ҳакам ўйинга вақт қўшиб бермади. Биринчи бўлим якунланди. Танаффус.
- 44'
Бурчак тўпи. Киммих тўпни ўйинга киритиб беради.
- 43'
"Бавария" 1-бўлимнинг ўзида ўйин тақдирини ҳал қилиб бўлди.
- 42'
ГОООООООООООООООООЛЛЛ!!! Бу сафар Кингсли Коман. Жарима майдончаси ташқарисидан берилган кучли зарба яқин бурчакка жойлаб қўйилди.
- 40'
Левандовски боши билан тўпни дарвозага йўллади, бирозгина ноаниқ.
- 39'
Меҳмонлар дарвозабонидан супер дабл-сейв! Левандовскининг зарбаси қайтарилди.
- 38'
"Аугсбург" аъзоси Андре Ханга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.
- 36'
Киммихга нисбатан ўйин қоидаси бузилди.
- 35'
Коман жарима майдончаси чизиғи устида йиқилди. Ҳакам ўйинни давом эттиришга рухсат берди.
- 34'
Калижури жарима майдончаси ичига тўпни оширди, тўп ҳимоячининг оёғига тегиб йўналишини узгартирди.
- 33'
ГОООООООООООООООООООЛЛЛ!!! Жошуа Киммихдан фантастик гол! Жарима майдони ташқарисидан берилган кучли зарба дарвоза тўридан жой олди! 3:0!
- 31'
Киммих бурчакдан тўпни ўйинга киритиб берди, тактик ҳужум давом этади.
- 30'
Левандовски жарима майдончаси ичида жуда кўп вақт тўпни ўзи билан олиб юрди, сўнгги зарбани дарвозабон қайтарди!
- 29'
Эрнандес бу сафар ҳимоячини тоза ўйин билан тўхтатди.
- 27'
"Аугсбург" жарима майдончаси ичида хавфли вазият юзага келди, бироқ дарвозабон тўпни эгаллаб олди.
- 26'
Нойер жамоасини яна бир бор сақлаб қолди! У тўп йўналишини топиб, уни қайтаришга муваффақ бўлди!
- 25'
Калижури уни ижро этади.
- 24'
Пенальти! Лукас Эрнандес рақибини қўполлик эвазига йиқитиб, тўхтатиб қолди ва ҳакам 11 метрлик нуқтани кўрсатди!
- 23'
ГОООООООООООООООООООЛЛЛ!!! Кетма-кет зарбалардан сўнг Серж Гнабри тўпни боши билан бўш қолган дарвозага жойлаб қўйди. 2:0!
- 22'
Нойер доимгидек сўнгги ҳимоячи ролида.
- 21'
Алаба жарима майдончаси ичида яхши очилди, бироқ зарбага аниқлик етишмади.
- 20'
Паварга нисбатан ўйин қоидаси бузилди.
- 19'
Нойер бурчакдан узатилган тўпни муштлари билан узоқлаштирди.
- 19'
Нойер жамоасини муқаррар голдан сақлаб қолди. Бурчак тўпи.
- 19'
"Немис машинаси" майдон марказидан туриб ҳужумларини бошламоқда.
- 18'
Киммих амалга оширган бурчак тўпидан сўнг вазият позицион ҳужумга айланиб кетди.
- 17'
Гнабри дарвозабон билан деярли яккама-якка вазиятга чиқиб кетди ва зарба берди, дарвозабон тўпни қайтарди. Бурчак тўпи.
- 17'
Киммих тўпни боши билан узоқлаштирди.
- 16'
Тўп Алабага тегиб майдон ташқарисига чиқиб кетди. Бурчак тўпи "Аугсбург"да.
- 15'
Тўп назорати статистикаси: 72:28!. Зарбалар сони: 0-1!
- 15'
Мюллернинг узатмасини дарвозабон ушлаб олди.
- 14'
Ўнг қанотдан тўп жарима майдончаси ичига етказилди, тўпни Боатенг боши билан узоқлаштирди.
- 12'
"Аугсбург" ўнг қанотдан ёриб киришга ҳаракат қилмоқда.
- 11'
Жаримадан тўп ичкарига ошириб берилди, сўнгги зарба анча баландлаб кетди.
- 10'
"Аугсбург" жарима зарбасига эга чиқди.
- 9'
Гол автогол сифатида қайд этилди. Жеффри Гауэлеу автогол муаллифи.
- 9'
ГОООООООООООООООООЛЛЛ!!! Кингсли Коман қанотдан Гнабрининг узатган тўпини дарвозага 2 метрлардан осонгина жойлаб қўйди. 1:0!
- 8'
Левандовскининг бош билан йўллаган зарбасини дарвозабон ушлаб олди.
- 7'
Мюллернинг жарима майдончаси ичига узатмаси ҳимоячилар томонидан блокланди.
- 6'
Майдонга қуёш тўғридан-тўғри тушиб турибди. Ҳарорат иссиқ.
- 5'
Команнинг жарима майдончаси ичига узатган тўпини Мюллер дарвозага йўллади, бироқ анча ноаниқ.
- 4'
Бурчак тўпи, Киммих уни ижро этади.
- 3'
Меҳмонлар Нойернинг олдинга чиқиб кетганидан фойдаланиб узоқдан зарба йўллади, вазият хавфли кўринди, бироқ зарбага бирозгина аниқлик етишмади.
- 2'
Илк дақиқалардан уюштирилган ҳужум ижродаги ноаниқлик сабаб якунланди. "Аугсбург" тўп билан.
- 1'
Ҳакам хуштаги чалинди ва учрашувга старт берилди.
- 0'
Ханси Флик, Давид Алаба, Хави Мартинес ҳамда Жером Боатенг билан чиройли тарзда хайрлашди.
- 0'
"Бавария" мавсум сўнггида жамоани тарк этувчи аъзолар билан хайрлашув маросимини ўтказди.
Фикрлар