"Бавария" - "Герта": Матнли трансляция

Германия Бундеслигаси 3-туридан ўрин олган "Бавария" - "Герта" учрашувини ушбу саҳифада кузатиб боришингиз мумкин. Хавфли вазиятлар ҳақида тезроқ хабар топиш учун саҳифани янгилаб туриш тавсия этилади.

  • 90'

    Учрашув якунланди. Матнли трансляцияни Абдулвосид Валихонов олиб борди.

  • 90+'

    ГОООООООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Левандовски пенальтини аниқ амалга оширди.

  • 90+'

    Миттелштадт сариқ карточка олди. Пенальти. Левандовски ўзи учун 4-голни ишлаб олди, чоғи.

  • 90+'

    Учрашув асосий вақтига 4 дақиқа қўшиб берилди.

  • 89'

    Дэвис ўз ўрнини Зюлега бўшатиб берди.

  • 88'

    ГОООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Нганкамнинг голи орқали дарҳол "Герта" жавоб қайтарди.

  • 86'

    ГООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Левандовски Мюллердан тўпни қабул қилиб, дарвозанинг чап бурчагига уни жойлаб қўйди.

  • 85'

    Гнабри ва Пёнтек сариқ карточка олмоқда.

  • 83'

    Мюллер узатган тўпни Гнабри дарвозага аниқ йўллай олмади.

  • 81'

    Толиссонинг бурчакдан узатилган тўпга берган зарбаси ноаниқ кетди.

  • 79'

    Пёнтек ҳужумда фол ишлатди.

  • 77'

    Бурчакдан узатилган тўп "Герта" ҳимоячиларига қийинчилик туғдирмади.

  • 76'

    Левандовскининг жаримадан йўллаган зарбасини дарвозабон қайтарди.

  • 71'

    ГООООООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Кунья Пёнтек билан девор услубида ўйнаган ҳолда жарима майдонига кириб кетди. Зарба Нойер учун қайтариб бўлмас даражада эди.

  • 68'

    Пёнтек Зефуик ўрнига майдонга туширилди.

  • 65'

    Эрнандес ўрнига Павар, Ричардс ўрнига Мусиала ва Киммих ўрнига Толиссо майдонга тушди.

  • 59'

    ГООООООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! "Герта" ҳисобни қисқартирди. Кордоба гол муаллифи.

  • 51'

    ГОООООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Левандовски ноқулай вазиятда турганига қарамай, аниқ ва кучли зарба йўллаб дарвозани ишғол қилди.

  • 49'

    "Бавария" ҳужумда фаол.

  • 46'

    Иккинчи тайм бошланди.

  • 45'

    Танаффус.

  • 45+'

    Биринчи таймга 1 дақиқа қўшиб берилди.

  • 44'

    Левандовскининг зарбасини ҳимоячилар муваффақиятли блоклади.

  • 42'

    "Герта" футболчиси офсайдда қолиб кетди. Тўп яна мюнхенликларга ўтиб кетди.

  • 40'

    ГООООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Левандовски барибир ўз голини урмоқда.

  • 37'

    Мюллернинг голи офсайд туфайли инобатга олинмади.

  • 32'

    Сўнгги дақиқалар ичида "Герта" ташаббусни ўз қўлига олди.

  • 29'

    Берлинликлар қарши ҳужумда анча хавфли ўйнамоқда.

  • 26'

    Пекарикнинг жарима майдонига узатган тўпи ҳимоячилар томонидан майдон ташқарисига чиқариб юборилди.

  • 25'

    Гнабрининг яқин бурчакка йўллаган зарбаси кучли, аммо ноаниқ чиқди.

  • 23'

    "Бавария" тўп назоратини амалга оширмоқда.

  • 21'

    Гнабрининг зарбаси у қадар кучли чиқмади.

  • 19'

    Горецканинг олис масофадан берган зарбаси ноаниқ кетди.

  • 15'

    "Герта" урган гол инобатга олинмаяпти. Офсайд.

  • 13'

    Кордоба сариқ карточка олди.

  • 11'

    "Бавария" комбинациялар орқали "Герта" ҳимоясига ёриб киришни кўзламоқда. Аммо ҳозирча бунинг имкони бўлмаяпти.

  • 9'

    Левандовски бирга-бир вазиятдан фойдалана олмади. Дарвозабон вазият қаҳрамони.

  • 8'

    Левандовскининг зарбасини ҳимоячилар блоклай олди.

  • 6'

    Гнабрига узатилган тўп ноаниқ чиқди.

  • 5'

    Жарима майдонига узатилган навбатдаги тўпни дарвозабон ушлаб олди. Ҳозирча, "Бавария" ҳужумлари ўхшамаяпти.

  • 3'

    Левандовскининг узатмасини ҳимоячилар қайтарди.

  • 1'

    Ўйин бошланди.

  • 0'

    Жамоалар майдонга тушиб келишмоқда.

  • 0'

    Ассалому алайкум, азиз футбол ихлосмандлари. Бундеслига грандлари иштирокидаги учрашувларни матнли тарзда эътиборингизга ҳавола этишда давом этамиз. "Бавария" - "Герта" учрашувини Абдулвосид Валихонов матнли тарзда эътиборингизга ҳавола этади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!