"Бавария" - "Лейпциг": Матнли трансляция
Ассалому алайкум, муҳтарам футбол ихлосмандлари. Германия Бундеслигаси 10-туридан ўрин олган марказий "Бавария" - "Лейпциг" учрашуви сайтимиз орқали матнли тарзда эътиборингизга ҳавола этилади. Уни сизлар билан Абдулла Маннонов олиб боради. Воқеалар ривожидан бохабар бўлиб туриш учун саҳифани янгилаб туришингиз тавсия этилади.
- 90+2'
Учрашув якунланди. "Бавария" 3 та гол урган ўйинида дурангга эришди. Матнли трансляцияни Абдулла Маннонов олиб борди, эътиборингиз учун раҳмат!
- 90'
Учрашув асосий вақтига 2 дақиқа қўшиб берилди.
- 84'
Мюнхенликларда ҳам ўзгаришлар амалга оширилди: Боатенг ва ўйин қаҳрамони бўлмиш Коман майдонни тарк этиб, Ричардс ҳамда Коста ўйинга қўшилди.
- 78'
"Немис машинаси"да яна бир бурчак зарбаси. Бу сафар Гнабрининг узатмаси тўппа-тўғри Гулачининг қўлига бориб тушди.
- 78'
"Буқалар"дан навбатдаги ўзгариш: Амаду Хайдара ва Жастин Клюйверт ўрнига Александр Сорлот ҳамда Вилли Орбан ўйинга қўшилишди.
- 76'
Боатенгдан қўпол ўйин. Ҳакам ҳуштак чалди.
- 75'
ГОООООООООООООООЛЛЛ!!! Командан учрашувдаги 3-ассист, Мюллердан эса 2-гол! 3-3!!! Ҳақиқий дерби!
- 73'
"Лейпциг"дан яна ўзгариш: Марсел Забитцер ва Норди Мукиеле ўрнига майдонга Кевин Кампль ҳамда Дани Ольмо тушди.
- 70'
"Бавария" узоқ вақт тўпни назорат қилди. Бу жараён ҳали ҳам давом этмоқда.
- 66'
Амаду Хайдара ўта қўпол ўйин намойиш этди, ҳакам ўйинни тўхтатди.
- 66'
Гнабри бурчакдан узатилган тўпни дарвозага йўллади, Гулачи яна ўз ўрнида.
- 65'
Фликдан юриш: ўзини босиб ололмаган Сане ўрнига майдонга Гнабри тушди.
- 64'
Сане асабийлашмоқда. У ўзини босиб олмаса сариқ карточка олиши мумкин. Меҳмонларда жарима зарбаси.
- 62'
Нагелсманндан ўзгариш: яқиндагина гол урган Форсберг ўрнига Юссуф Поулсен майдонга тушди.
- 55'
Лерой Сане бурчак зарбасини жамоадошига узатди, ҳужум ноаниқ зарба билан якунланди.
- 51'
Норди Мукиеле сариқ карточка билан жазоланди. Қўпол ўйин.
- 48'
ГООООООООООООООЛЛЛ!!! Нақадар қизғин кураш! "Лейпциг"дан тайм стартиданоқ жиддий жавоб: Анхелиньонинг пасидан Форсберг унумли фойдаланиб, Нойэрга имконият қолдирмади! 2-3!!!
- 47'
"Лейпциг" тўпни назорат қилмоқда. Ҳужум хавфи ортиб бормоқда.
- 46'
2-таймга старт берилди.
- 45'
Футболчилар майдонга қайтишмоқда. Биз ҳам қайтамиз.
- 45+3'
Даниэль Зиберт ҳуштаги янгради. 1-тайм ўз ниҳоясига етди.
- 45'
1-таймга 3 дақиқа вақт қўшиб берилди.
- 44'
Ҳайдара тез тиббий ёрдамдан сўнг ўйинга қайтди. Ҳаммаси жойида.
- 43'
Амаду Хайдара жиддий жароҳат олди. Футболчи майдонда тиббий ёрдам олмоқда.
- 42'
"Бавария" тўп назорати ва қисқа пасларда жуда ажойиб ўйин намойиш этмоқда.
- 40'
Лайнсмен ўйинни тўхтатди: Нкунку яна ўйиндан ташқари ҳолатда.
- 36'
ГОООООООООООООЛЛЛ!!! "Лейпциг"дан тезкор жавоб! Амаду Хайдаранинг узатмасидан сўнг Жастин Клюйверт клуб сафидаги дебют голини уришга муваффақ бўлди! 2-2!!!
- 34'
ГОООООООООООЛЛЛ!!! "Бавария" қисқа фурсат ичида ҳисобда олдинга чиқиб олди. Команнинг иккинчи голли пасидан сўнг жамоанинг севимли ўйинчиси Томас Мюллер дарвозани ишғол қилди! 2-1.
- 31'
ГОООООООООООООООООЛЛЛ!!! Яқиндагина майдонга тушган Жамал Мусиала Кингсли Команнинг супер узатмасини жарима майдони ташқарисидан туриб, дарвозанинг пастги бурчагига жойлаб қўйди.
- 30'
Сане узатган бурчак зарбасини Алаба боши билан дарвозага йўналтирди, бироқ ноаниқ.
- 29'
Гулачидан супер сейв!!! Паварнинг юқори бурчакка берган зарбасини венгриялик посбон бартараф этди.
- 27'
Сане яна бир бурчак зарбасидан наф чиқара олмади.
- 26'
Мезбонлар сафида мажбурий ўзгариш: Мартинес ўрнига жамоа академияси тарбияланувчиси Жамал Мусиала майдонга тушди.
- 25'
"Бавария" ярим ҳимоячиси Хави Мартинес жароҳат олди. Футболчи майдонда ётибди.
- 23'
Гол муаллифи офсайдда қолиб кетди.
- 20'
ГОООООООООООООЛЛЛ!!! Кристофер Нкунку Нойэр дарвозасини ишғол қилди! Бу "Лейпциг" тарихидаги "Альянц Арена"даги илк гол бўлиб тарихга кирди!
- 17'
Забитцер ва жамоадошлари позицион ҳужумдан натижа чиқара олмади.
- 13'
Нкунку жарима майдони яқинида зарба беришга ҳаракат қилди, Алаба уни блоклади.
- 12'
Лерой Сане "Бавария" учун бурчак зарбасини ижро этди, бироқ тўп ҳимоячиларга бориб тушди.
- 9'
Мюнхенликлар тўпни назорат қилмоқда. Прессинг ўта юқори.
- 6'
"Бавария"нинг илк бурчак зарбасини Лерой Сане зарбаси билан якунланди, Гулачи вазиятни хотиржам бартараф этди.
- 3'
Забитцердан супер зарбаааа!!! Тўп дарвоза устунига тегди!
- 2'
Жастин Клюйверт рақиб жарима майдончаси олдида хавфли вазият юзага келтириб, бурчак зарбаси ишлаб олди. Анхелиньо эса ундан наф чиқара олмади.
- 1'
Марказий учрашувга старт берилди.
- 0'
Ассалому алейкум, қадрли футбол ихлосмандлари. Германия Бундеслигаси 10-туридан ўрин олган марказий "Бавария" - "Лейпциг" учрашувини сиз билан матнли тарзда кузатиб борамиз. Матнли трансляцияни Абдулла Маннонов олиб боради.
Фикрлар