“Бавария” 1 миллиардга баҳоланган футболчини 100 миллионга олмоқчи
“Бавария” таркибини каталонияликлар сафидаги вундеркинд Педри билан кучайтиришга қарор қилди. Бундеслига гранди бу ярим ҳимоячи учун “Барселона”га 100 миллион евро тўлашга тайёрлигини билдирган.
Германия клубининг шошаётгани бежиз эмас. Каталонияликлар Педри билан шартномани янгилаб, унинг трансфер суммасини 1 миллиард евро қилиб белгилашга қарор қилган.
Мутахассислар “Барселона” раҳбарияти Педрини “Бавария”га сотишга рози бўлиши мумкинлигини таъкидламоқда. Чунки испан клуби молиявий инқирозни енга олмаётди. Агар трансфер амалга ошса, каталонияликлар “Бавария” тўлайдиган сумманинг 15 фоизини Педрини тарбиялаган “Лас-Пальмас”га ўтказиб беради.
Фикрлар