"Бавария" 19 ёшли "Байер" футболчиси учун 90 млн евро таклиф қилмоқда
Леверкузеннинг "Байер" клуби ярим ҳимоячиси Кай Хавертц фаолиятини "Бавария"да давом эттириши мумкин. Бу ҳақда Tz.de нашри хабар тарқатмоқда.
Юқоридаги манбаага кўра мюнхенликлар 19 ёшли футболчини жорий ёзги трансферлар даврида сотиб олишмоқчи ва бунинг учун “доришунослар”га нақд 90 млн евро тўлашга тайёр. Бироқ, ушбу таклиф ҳам “Байер” раҳбариятини қониқтирмаяпти, улар Хавертцни яна бир мавсум жамоада олиб қолишмоқчи.
Маълумот учун, Кай Хавертц якунланган мавсум “Байер” сафида жами 42та ўйинда иштирок этди ва ўз ҳисобига 20та гол ҳамда 7та голли узатма ёздириб қўйишга эришди. Унинг клуб билан амалдаги шартномаси 2022 йилга қадар имзоланган.
Фикрлар