"Бавария" 19 ёшли футболчиси билан шартномани узайтирди (видео)

Мюнхеннинг "Бавария" клуби ҳимоячи Ларс Лукам Май билан амалдаги шартномани узайтирди. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар тарқатмоқда.

Юқоридаги манбаага кўра 19 ёшли футболчининг янги шартномаси 2022 йилга қадар тузилган.

Маълумот учун, Май 14 ёшидан буён “Бавария”да шуғулланиб келади. Асосий жамоада эса 2017 йилдан буён тўп суриб келмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!