"Бавария" 19 ёшли футболчиси билан шартномани узайтирмоқчи

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Мюнхенликларнинг "Бавария" клуби раҳбарияти ҳимоячи Альфонсо Дэвисга янги шартнома таклиф қилишмоқчи.

Sport Bild нашри тарқатган хабарга кўра немис гранди аллақачон 19 ёшли футболчи билан музокараларни бошлаб юборган. Янги келишувга кўра унинг йиллик маоши 5 млн еврога кўтарилади. Айтиш лозимки, унинг ҳозирги маоши 1 млн еврони ташкил этади.

Маълумот учун, Дэвис жорий мавсум “Бавария” сафида жами 31 та ўйинда майдонга тушди ва 1 та гол ҳамда 8 та голли узатмага муаллифлик қилишга эришди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!