“Бавария” 38 ёшли дарвозабон Нойер ҳақида нохуш хабар тарқатди

TIGGO 2 PRO

“Бавария”нинг 38 ёшли дарвозабони Мануэль Нойер ёши ўтиб қолгани ва кейинги пайтда кўп жароҳат олаётганига қарамай, дарвозани ҳеч кимга топширмоқчи эмас.

Айни пайтда жароҳати туфайли индивидуал тарзда шуғулланиб келган немис голкиперининг яна вазияти оғирлашди.

Клуб матбуот хизматининг маълум қилишича, Нойер индивидуал машғулотда ҳам мушагини шикастлаб олди ва машқларини давом эттира олмади.

Нойер “Шальке” тарбияланувчиси ҳисобланади ва бу жамоа шарафини 2005-2011 йиллар давомида ҳимоя қилган. Кейин у “Бавария”га кўчиб ўтди ва ҳозирга қадар жамоанинг биринчи рақамли посбони мавқеини ўзида сақлаб турибди.

Нойер жорий мавсумда 20 та учрашувда қатнашиб, 11 та ўйинда дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолди ва жами 15 та тўп ўтказди холос. Унинг амалдаги шартномаси яна бир йил давом этади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!