“Бавария” анъанани бузиб, 100 миллионга ўйинчи оладиган бўлди

“Бавария” келаси мавсум олдидан таркибини кучайтиришга қарор қилди. Таниқли журналист Флориан Плеттенбергнинг маълум қилишича, мюнхенликлар “Вест Хэм” етакчиси Деклан Райсни трансфер қилмоқчи.

Одатда, немис клублари қиммат нархга ўйинчи олмайди. Мюнхенликлар Райс учун бу анъанадан воз кечишга тайёр.

Манбанинг таъкидлашича, “Бавария” фахрий президенти Ули Хёнес Райс трансферига розилик берган. Бош мураббий Томас Тухель бу трансфер ташаббускори. У Англияда ишлаган даврдан Райснинг мухлисига айланган.

Деклан Райсга Англиянинг бир неча клублари ҳам қизиқмоқда. Футболчининг ўзи анчадан бери совринлар учун курашадиган жамоага ўтмоқчи. Бироқ, “Вест Хэм” раҳбарияти шу пайтгача ўз етакчисининг кетишига йўл қўймаяпти.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!