"Бавария" АПЛдан мураббий олиб келмоқчи

"Бавария" "Брайтон" бош мураббийини жамоага олиб келмоқчи.

Журналист Флориан Плеттенбергнинг маълум қилишича, агар мюнхенликлар "Байер" мураббийи Хаби Алонсо билан келиша олмаса, Де Дзерби вариантига тўхталади. "Бавария"нинг янги спорт директори Макс Эберлга италиялик мутахассиснинг иш услуби ёқади. 

Де Дзербининг шартномасида агар гранд клубдан таклиф бўлса, қўйиб юбориш банди бор. Унинг хизматига шунингдек, "Барселона" ҳам жиддий қизиқиш билдирмоқда. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!