"Бавария" асосий футболчиларидан бирини номаълум муддатга йўқотди

"Бавария" ҳимоячиси Давид Алаба 13 март куни Бундеслиганинг навбатдаги туридан ўрин олган "Вердер"га қарши ўйинда иштирок этмаслиги мумкин.

Bild нашрининг ёзишича, 28 ёшли австриялик футболчининг мушаклари жароҳатланган. Шу сабабли ҳам у айни дамда умумий гуруҳда шуғулланмаяпти. Ҳозирча унинг қачон сафга қайтиши аниқ эмас.

Алаба жорий 2020/2021 йилги мавсумда “Бавария” сафида жами 33 та ўйинда майдонга тушди. У бундан аввалроқ ёзда жамоадан кетишини маълум қилган эди. Унга "Реал" ва "Барселона" клубларидан жиддий таклифлар бор.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!