“Бавария” асосий тўпурар Ҳарри Кейн ўрнига ҳеч ким танимайдиган ҳужумчини олади

TIGGO 2 PRO

“Бавария” раҳбарияти клубга келганидан бери гол уришни канда қилмаётган англиялик Ҳарри Кейн ўрнини боса оладиган ҳужумчи топиб қўйди.

Мюнхенликлар агар яхши харидор чиқса, 31 ёшли Кейнни сотиб юборишга тайёр. Англиянинг бир неча етакчи клублари тажрибали форвардни яна Премьер-лигага қайтаришни режалаштирмоқда.

Sky Sport Germany нашрининг ёзишича, “Бавария” ҳужум чизиғини кучайтириш мақсадида “Майнц” марказий ҳужумчиси Жонатан Буркардтни олиб келишни мўлжаллаяпти.

Жорий мавсумда 24 ёшли ўйинчи барча турнирларда 23 та учрашув ўтказиб, ўз ҳисобига 16 та гол ва учта самарали  узатма ёздириб қўйди.

Буркардт мюнхенликлардан ташқари “Байер” ва “Айнтрахт” нишонида турибди. Унинг “Майнц” билан шатномаси 2027 йилнинг ёзигача тузилган. Transfermarkt портали экспертлари иқтидорли футболчини 25 миллион еврога баҳолаяпти.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!