"Бавария" асосий хавбекини "Барса"га бермайди

"Бавария" клуби испаниялик ярим ҳимоячи Тьяго Алькантара билан амалдаги шартномани узайтириш бўйича ниҳоят келишувга эришди. Бу ҳақда Sport Bild мухбири Кристиан Фальк хабар тарқатмоқда.

Юқоридаги манбага кўра, мюнхенликлар 29 ёшли футболчи билан шартнома узайтирилгани тўғрисида шу ҳафта охиригача расман эълон қилишади. Шу тариқа, Алькантаранинг “Барселона”га қайтиши мумкинлиги ҳақидаги хабарлар ўз тасдиғини топмайдиган бўлди.

Тьяго Алькантара “Бавария” сафида 2013 йилдан буён тўп суриб келмоқда. У жорий мавсум 32 та ўйинда майдонга тушди ва 3 та гол ҳамда 2 та голли узатмага муаллифлик қилди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!