"Бавария" "Атлетико"ни аяб ўтирмади

УЕФА Чемпионлар Лигаси гуруҳ босқичининг 1-туридан ўрин олган "Бавария" - "Атлетико" учрашуви ўз якунига етди. Унда майдон эгалари Мадриддан ташриф буюрган жамоа дарвозасига жавобсиз 4 та тўп киритди.

Ўйиндаги 2 та голга Коман муаллифлик қилган бўлса, Горецка ва Толиссо ўз ҳисобига биттадан гол ёздириб қўйди. 

  • 90'

    Учрашув якунланди. Матнли трансляцияни Абдулвосид Валихонов олиб борди. 

  • 90+'

    Торрейра сариқ карточка ишлаб олди. 

  • 90+'

    Ўйиннинг асосий вақтига 2 дақиқа қўшиб берилди. 

  • 89'

    Нойер оёқлари билан хавфли зарбани қайтарди. 

  • 88'

    "Матрасчилар"нинг зарба беришига ҳимоячилар йўл қўймади. 

  • 85'

    Фелишнинг жаримадан тепган тўпига аниқлик етишмади. 

  • 83'

    Горейка ўрнига Мартинез, Мюллер ўрнига эса Дэвис майдонга тушди. 

  • 79'

    Коке ва Льоренте ўрнига Торрейра ва Лемар ўрнига майдонга тушди. 

  • 79'

    Льоренте офсайдда қолиб кетган. Ҳужум тўхтади. 

  • 76'

    Суарес ва Карраско майдондан олинди. Витоло ва Корреа улар ўрнида ҳаракат қилади. 

  • 73'

    Коста ва Сарр майдонга тушди. Коман ва Павар захирага олинди. 

  • 72'

    ГООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Команнинг бир ўзи бутун "Атлетико" ҳимоясини алдаб ўтиб, гол урди. 

  • 70'

    Бурчак узатмасидан сўнг, Алаба сал бўлмаса автогол уриб қўярди. Нойер ўз ўрнида. 

  • 66'

    ГОООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Толиссо олис масофадан аниқ ва кучли зарба йўллади. 

  • 64'

    Карраско "Атлетико"нинг қарши ҳужумини ноаниқ зарба билан якунлади. 

  • 60'

    "Бавария"нинг бурчак зарбаси дастлаб самара келтирмади. Такрорий узатмадан сўнг, Мюллер ноаниқ зарба йўллади. Аммо хавфли.

  • 58'

    Команнинг узатмаси Левандовскигача етиб келмади. 

  • 56'

    Коман ўзига узатилган тўпни тўхтатиб ола билмади. Пас ноқулай эди. 

  • 53'

    "Атлетико"нинг ҳужумлари ўтмаяпти. 

  • 49'

    Горецканинг зарбаси ҳимоячиларга тегиб қайтди.

  • 47'

    "Атлетико" гол уришга эришганди. Фелишнинг голи Суареснинг офсайдда қолиб кетгани сабаб бекор қилинди. 

  • 46'

    Иккинчи тайм бошланди. 

  • 45'

    Танаффус. 

  • 45+'

    Эррера ҳам сариқ карточка олди. 

  • 45+'

    Биринчи таймга 1 дақиқа қўшиб берилди. 

  • 45'

    Левандовскининг зарбаси ноаниқ кетди. 

  • 44'

    Кокега ҳам сариқ карточка. 

  • 43'

    Лоди сариқ карточка ишлаб олди. 

  • 41'

    ГОООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Горецка Коман узатган тўпни дарвозага жойлаб қўйди. 

  • 40'

    Эрнандеснинг зарбаси ноаниқ кетди. 

  • 37'

    "Атлетико" "Бавария" жарима майдони ичидан ўз имкониятларини изламоқда. 

  • 33'

    Ҳамон ҳужумда "Бавария"!

  • 29'

    ГОООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Коман ҳисобни очмоқда. Киммихдан супер пас. 

  • 27'

    Суареснинг зарбаси ноаниқ. Карраско уни тўп билан таъминлади.

  • 23'

    Каррасконинг зарбаси Нойернинг қўлларига бориб тушди. 

  • 22'

    Эрнандеснинг узатмасини Толиссо тўхтатиб қола олмади. 

  • 21'

    Мюллер сариқ карточка ишлаб олди. 

  • 18'

    Толиссонинг зарбаси Облак томонидан қайтарилди. 

  • 15'

    Зюленинг зарбаси дарвоза устунига тегиб қайтди. 

  • 12'

    "Бавария" рақибини жарима майдони ичига қамаб қўя бошлаяпти. 

  • 9'

    "Бавария" аста-секинлик билан ўз ҳужумларини уюштира бошлаяпти. 

  • 7'

    Левандовскининг ноодатий зарбаси ноаниқ кетди. 

  • 6'

    Жарима майдончасига узатилган тўпни Нойер ушлаб олди. 

  • 5'

    Алаба Суареснинг юзига зарба бериб юборгани учун сариқ карточка олди. 

  • 3'

    Суаресга узатилган тўпга футболчи ета олмади. "Атлетико" ҳужумда фаолроқ бошлади. 

  • 2'

    "Атлетико" илк дақиқалардаёқ 2 та бурчак зарбасини амалга оширди. Мюнхенликлар тўпни узоқлаштирди. 

  • 1'

    Ўйин бошланди.

  • 0'

    Жамоалар майдонга тушиб келишди. 

  • 0'

    Ассалому алайкум, азиз футбол мухлислари. Куннинг марказий ўйини бошланмоқда. Матнли тарзда Абдулвосид Валихонов беллашувни эътиборингизга ҳавола этади. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!