"Бавария" "Барса"даги вазиятдан фойдаланиб қолмоқчи

"Барселона" ярим ҳимоячи Френки де Йонг билан шартномани узайтирмоқчи, бироқ айни дамда томонлар маош масаласида икки хил ўйламоқда. "Кўк-анорранглилар" 26 ёшли футболчига таклиф қилаётган маош унинг кутганидан анча кичик.

"TofoFichaes" нашри фикрича, "Бавария" ҳозирги вазиятдан унумли фойдаланиши мумкин. Мюнхенликлар аллақачон Де Йонг билан боғланишган ва юлдуз футболчини қўлга киритиш учун янги уринишлар қилиши мумкин. "Барселона"нинг молиявий аҳволи ҳали ҳам оптимал даражада эмас ва каталонияликлар Френки билан хайрлашишга мажбур бўлишлари мумкин.

“Бавария” нидерландиялик хавбек учун 80 миллион евро таклиф қилишга тайёр.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!