“Бавария” “Барса”ни трансферга кўндира олмади

“Бавария” ёзги трансферлар вақтида “Барселона”нинг ёш ўйинчиси Педри сотиб олишага ғаракат қилгани маълум бўлди.

Бундеслига чемпиони 18 ёшли ярим ҳимоячи учун каталонияликларга 40 миллион евро таклиф қилиб, рад жавобини олди.

“Барселона” бу футболчини 2019 йили “Лас-Пальмас”дан 5 миллион евро эвазига трансфер қилганди. Жорий мавсумда Педри Испания чемпионатида 22 та учрашувда иккита гол уриб, шунча голли пас узатди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!