"Бавария" "Барселона" ёки "Реал" футболчисини қўлга киритишга уриниб кўради

"Бавария" қишги трансфер ойнаси вақтида ҳимоя чизиғини кучайтириш ниятида.

Bild нашрига кўра, мюнхенликлар "Реал" ҳимоячиси Альваро Одриосолени ижарага олишни режалаштиришмоқда. Жорий мавсумда Ла Лигада 4 та ўйиндагина майдонга тушган футболчи немис клуби учун асосий номзод бўлиб қолмоқда.

Шунингдек, "Бавария" "Барселона" ҳимоячиси Нелсон Самеду номзодини ҳам кўриб чиқмоқчи.

Олдинроқ, мюнхениклар "Боруссия"да ижара асосида тўп сураётган Ашраф Хакимига қизиқаётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!