“Бавария” “Барселона” юлдузини сўраяпти
“Бавария” раҳбарияти бир йил муқаддам каталонияликларга трансфер бозорида бой берган Френки де Йонгни ўз таркибига қўшиб олишга қарор қилди.
Маълумки, “Барселона” хўжайинлари инқироздан чиқиш учун футболчиларнинг маошларини 100 миллион фунтга қисқартириш керак ва бунинг энг осон йўли катта маош оладиган футболчиларни қимматга сотиб юборишдир.
“Бавария” каталонияликлар билан 2026 йилгача шартнома имзолаган нидерландиялик ярим ҳимоячини олишда айнан юқоридаги ҳолатдан фойдаланиб қолмоқчи.
Бундеслига чемпиони бу трансфер бўйича дастлабки таклифларини “Барселона”га янги президент тайинланганидан кейин билдиришни режалаштирмоқда.
Фикрлар