“Бавария” дарвозасини хитойлик посбон қўриқлайди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

“Бавария” расмий сайти клуб хитойлик дарвозабон Лю Шаоцзян билан шартнома имзолангани ҳақида хабар тарқатди.

18 ёшли дарвозабон мюхенликлар билан 2025 йилнинг ёзигача давом этадиган битим тузди ва фаолиятини “Бавария”нинг ёшлар жамоасида давом эттиради.

Лю Хитойда “Ухань Шанвэнь”  шарафини ҳимоя қилган. Бу клуб “Бавария” билан ҳамкорлик қилади.

Бундеслига клуби скаутлари 190 сантиметр бўйга эга бўлган футболчининг истеъдодини ижобий баҳоламоқда. Айни пайтда бу дарвозабон клуб академиясида немис тили сабоқларини олмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!