"Бавария" етакчиси бугунги учрашувда жамоасига ёрдам бера олмайди

"Бавария" ҳужумчиси Майкл Олисе Бундеслига доирасидаги "Вердер"га қарши учрашувда жамоасига ёрдам бер олмайди.

Манба маълумотига кўра, Олисе Бундеслиганинг ўтган турида сариқ карточка олган ва бу унинг мавсумдаги бешинчи сариқ карточкаси ҳисобланади. Шу сабабли франциялик ҳужумчи 22-турда майдонга туша олмайди. 

Маълумот учун, "Бавария" бу турда "Вердер" майдонига сафар қилади. Ушбу жамоалар ўртасидаги беллашув бугун Тошкент вақти билан соат 19:30 да старт олади.    

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!