"Бавария" етакчиси "Интер"га қарши ўйинни ўтказиб юборади

TIGGO 2 PRO

"Бавария" ярим ҳимоячиси Жамол Мусиала жароҳати туфайли сафдан чиқди. Футболчи Бундеслиганинг 28-тури доирасида “Аугсбург”га қарши ўйинда (3:1) жароҳат олди.

BILD нашрининг хабарига кўра, 22 ёшли футболчи сафдан икки ҳафтадан уч ҳафтагача чиққан бўлиши мумкин. Яқин кунларда Мусиалага МРТ текшируви ўтказилади ва шундан сўнг тикланиш муддати аниқ бўлади.

Шундай қилиб, Жамол Миланнинг “Интер” клубига қарши Чемпионлар Лигаси чорак финалининг илк ўйинида майдонга туша олмайди. Бундан ташқари у Бундеслига доирасида "Боруссия"га қарши баҳсни ўтказиб юборади.

Мусиала жорий мавсумда жами 39 ўйинда иштирок этиб, 17 та гол урди ва 8 та голли узатма амалга оширди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!