"Бавария" етакчиси номаълум муддатга сафдан чиқди

"Бавария" ярим ҳимоячиси Йозуа Киммих жароҳат олиб сафдан чиқди.

Германиялик футболчи Бундеслиганинг 7-туридан ўрин олган "Боруссия" Дортмундга (3:2) қарши беллашувнинг биринчи бўлим ўрталарида рақиб футболчиси Эрлинг Холандга қарши қўполлик ишлатди, аммо якунда унинг ўзи жароҳат олди.

Тез орада Киммих чуқурлаштирилган тиббий текширувдан ўтказилади ва шундан сўнг, унинг жароҳати қай даражада экани ҳамда қачон сафга қайтиши маълум бўлади.

25 ёшли Киммих жорий мавсум “Бавария” сафида 11 та ўйинда майдонга тушди ва 3 та гол ҳамда 7 та голли узатмага муаллифлик қилди. Унинг клуб билан амалдаги шартномаси 2023 йилга қадар имзоланган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!