"Бавария" футболчилари Саненинг жамоага келишига қарши эмас

“Бавария” клуби футболчилари “Манчестер Сити” вингери Лерой Саненинг трансфери масаласини ўзаро муҳокама қилишди.

Sport Bild нашри тарқатган хабарга кўра мюнхенлик футболчилар 23 ёшли Германия терма жамоаси аъзосини “Бавария”га келишини ижобий қабул қилишмоқда.

Жумладан, унинг позициясида ўйновчи ва унга тўғридан-тўғри рақобатчи ҳисобланган Кингсли Коман ва Серж Гнабрилар ҳам Саненинг келишини маъқуллашмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!