“Бавария” футболчиси клубдан йиғлаб кетди

“Бавария” бошқарув кенгаши раиси Карл-Хайнц Румменигге  жамоада тўп сурган Тьяго Алькантара “Ливерпуль”га кетишдан олдин кўзига ёш олганини айтди.

- “Бавария”дан кетишдан олдин Тьяго мени қучоқлаб, камида беш дақиқа йиғлади. Унинг бизга муносабатини кўриб, менинг ҳам кўзимга ёш келди.

Тьяго ажойиб инсон ва зўр футболчи. Унинг кетиши биз учун жуда катта йўқотиш. Лекин биз унинг қарорини ҳурмат билан қабул қилишимиз керак эди, - деди Румменигге.

Тьяго Алькатара “Ливерпуль”га 20 миллион фунт эвазига кўчиб ўтди. Шунингдек, мюнхенликларга 5 миллион фунт миқдорида бонус ҳам тўлаб борилади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!