"Бавария" футболчиси "Ливерпуль"дан таклиф кутмоқда

"Бавария" клуби ярим ҳимоячиси Тьяго Алькантара фаолиятини АПЛда давом эттирмоқчи. Хавбек "Ливерпуль"га ўтишни интиқлик билан кутмоқда. Бу ҳақда TMW хабар берди.

Манбанинг маълум қилишича, испаниялик футболчи мюнхенликлар унинг трансфери бўйича "Ливерпуль" билан музокара ўтказишига умид қилмоқда. Алькантаранинг "Бавария" билан амалдаги шартномаси келаси йили июнда тугайди.

Тьяго Алькантара аввалги интервьюларининг бирида бу йили "Бавария"ни тарк этиши ҳақида айтганди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!