"Бавария" футболчиси:"ЕЧЛни якунига етказиб қўйиш имконсиз"

"Коронавирус сабаб барчаси чигаллашиб кетди. Нафақат ЕЧЛни, балки миллий чемпионатларни ҳам якунлаш имконсиздек кўринмоқда. Чемпионлар Лигасида иштирок этаётган барча жамоаларнинг давлатларида коронавирус билан боғлиқ улкан хавф мавжуд. Кимнингдир ҳаётини хавф остига қўйиб Италия, Испания, Англия ёки Францияга сафар қилишни истамаган бўлар эдим.

Мен оптимист инсонман. Аммо барчасига реал бағо бериш пайти келди. Чемпионлар Лигасини якунлаш имконсиз. Миллий лигаларни эса нима қилиб бўлса ҳам охирига етказиб қўйишга ҳаракат қиламиз", - дейди франциялик футболчи.

Эслатиб ўтамиз, "Бавария" ЕЧЛ нимчорак финалида "Челси" билан тўқнаш келган ва биринчи баҳсда "Стемфорд Бридж"да 3:0 ҳисобида ғалаба қозонган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!