“Бавария” футболчисини бешта жамоа кутяпти

“Бавария” ярим ҳимоячиси Леон Даяку кишқи трансферлар вақтида клубни тарк этишга яқин турибди.

19 ёшли футболчи асосан иккинчи жамоада тўп тепмоқда. Даяку ўтган мавсумда асосий таркибда иккита учрашув ўтказганидан кейин, мураббийлар штаби унга бошқа имкон бермади.

Айни пайтда истеъдодли ярим ҳимоячига қатор клублар иш таклиф қиляпти. Хусусан, “Кельн”, “Шеффилд Юнайтед”, “Суонси”,  “Сассуоло” ва “Торино” Даякуни январь ойидаёқ трансфер қилмоқчи.

“Бавария” раҳбарияти футболчини сақлаб қолиш мақсадида сотиб олиш ҳуқуқисиз бошқа жамоага ижарага бериш вариантини илгари суряпти.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!