"Бавария" футболчисини сотиш учун унинг нархини пасайтирди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

"Бавария" ярим ҳимоячиси Жоау Пальинья шу ёздаёқ "Спортинг"га қайтиши мумкин.

Португалия нашри A Bola хабарига кўра, Лиссабон клуби футболчини қайтаришга жиддий қизиқиш билдирмоқда. Пальиньяга шунингдек Англиянинг "Тоттенхэм" жамоаси ҳам даъвогар бўлмоқда. У ўтган мавсумда айнан шу клуб сафида ижара асосида ўйнаган эди.

Манба маълумотича, "Бавария" португалиялик ярим ҳимоячи учун сўралаётган маблағни 30 миллион евродан 25 миллион еврогача туширишга тайёр. Шу билан бирга, Пальинья бош мураббийлар штаби режаларига кирмаётгани айтилмоқда, гарчи мюнхенликлар 2024 йил ёзида унинг трансфери учун 51 миллион евро тўлаган бўлсалар-да.

Хабарда таъкидланишича, 30 ёшли футболчининг ўзи ҳам "Спортинг"га қайтиш имкониятини ижобий баҳоламоқда. Унинг айтишича, бу қарор орқали оиласига яқинроқ бўлишни истайди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!