"Бавария" ҳимоячиси Мюнхенни тарк этмоқчи эмас

"Бавария" марказий ҳимоячиси Жером Боатенг мюнхенликлар билан амалдаги шартномасини давом эттириш ниятидалигини маълум қилди.

"Бавария"да ҳеч ким мен билан алоқага чиққани йўқ, Аммо шартномам якунланганидан сўнг ҳам клубни тарк этмоқчи эмасман", - дейди футболчи.

Эслатиб ўтамиз, Боатенг "қизиллар" сафида 2011 йилдан буён тўп сурмоқда. У клуб таркибида етти маротаба мамлакат чемпионлигини қўлга киритган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!