"Бавария" ҳужумчиси фаолиятида рекорд ўрнатди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

“Бавария” ҳужумчиси Эрик-Максим Шупо-Мотинг кеча Бундеслиганинг 16-туридан ўрин олган “РБ Лейпциг”га қарши ўйинда (1:1) рақиб дарвозасини ишғол қилди.

Opta статистик портали тарқатган хабарга қараганда, бу 33 ёшли камерунлик футболчи учун жорий мавсум барча мусобақалар доирасида киритган 12-голи бўлди. Бу эса унинг фаолиятидаги энг яхши натижа ҳисобланади.

Маълумот учун, Шупо-Мотинг “Бавария” сафида 2020 йилдан буён ўйнаб келмоқда. У бунгача ПСЖ, «Сток Сити», «Шальке», «Майнц», «Гамбург» ва «Ньюрнберг» клубларида ҳам тўп сурган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!