"Бавария" ишга ўзгача ёндашди

"Бавария"нинг мавсум давом эттирилиши олдидан тайёргарлик режалари маълум бўлди.

"Бавария" раиси Карл-Хайнц Руммениггенинг сўзларига таяниб, "Sport Bild" журналисти Кристиан Фалькнинг ёзишича, футболчилар шанба куни Мюнхендаги меҳмонхоналардан бирида бўлишади ва у ерда бир ҳафта қолишади.

Мюнхенликлар у ерда "Унион" жамоасига қарши Берлинда кечадиган учрашувга тайёргарлик кўришади.

Аввалроқ, Германия расмийлари Бундеслига баҳслари давом эттирилишини маъқуллаган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!