"Бавария" Испания терма жамоаси посбонини ўз сафига қўшиб олмоқчи!

"Бавария" "Брентфорд" ва Испания терма жамоаси дарвозабони Давид Райя билан шартнома имзолаш борасида музокаралар олиб бормоқда. Инглиз клуби ўз дарвозабони учун 46,5 миллион евро сўрамоқда.

Аввалроқ, посбон “Тоттенхэм”га ўтиши айтилган эди. 27 ёшли дарвозабон ўтган мавсум АПЛнинг 38 та ўйинида майдонга тушиб, 46 та тўпни ўз дарвозасидан олиб чиққан ва 12 та қуруқ ўйин ўтказган.

"Transfermarkt" портали испаниялик футболчини 30 миллион еврога баҳоламоқда. Футболчининг "Брентфорд" билан шартномаси 2024 йилнинг ёзига қадар амал қилади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!