“Бавария” жиддий қарор қабул қиладиган пайт келди

Мюнхеннинг “Бавария” клубида Мануэль Нойернинг келажаги бўйича мавҳумлик сақланиб қолмоқда. Клуб ичидаги маълумотларга кўра, 39 ёшли дарвозабон жорий мавсумдан кейин фаолиятини давом эттирадими ёки якунлайдими — бу ҳозирча аниқ эмас.

Нойернинг амалдаги шартномаси 2026 йил 30 июнгача амал қилади. Ҳозирча уни узайтириш бўйича расмий келишув йўқ. Қарор март ойи охирига қадар қабул қилиниши мумкинлиги айтилмоқда.

Клуб раҳбарияти икки вариант – яна бир мавсумга шартномани узайтириш ёки тажрибали посбоннинг фаолиятини якунлашига тайёргарлик кўрмоқда. Сўнгги йиллардаги жароҳатлар ва ёш омили ҳам бу масалага таъсир ўтказади.

Агар Нойер фаолиятини тугатса, “Бавария” жамоаси ёш дарвозабон Йонас Урбигни асосий таркибга тайёр вариант сифатида кўрмоқда.

Ҳозирча якуний қарор йўқ, вазият 50 га 50 деб баҳоланяпти. Клуб ва футболчи яқин ҳафталар ичида расмий баёнот бериши кутилмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!