"Бавария" Канселуни кўзламоқда

  • 20 декабрь, 2019, 09:57
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

"Манчестер Сити" клуби ҳимоячиси Жоау Канселу “Бавария”нинг қизиқишлар доирасига кириб қолди. Бу ҳақла Bild нашри хабар тарқатмоқда.

Tecno

Юқоридаги манбаага кўра мюнхенликлар 25 ёшли португалиялик футболчини яқинлашиб келаётган қишки трансферлар даврида кейинчалик сотиб олиш ҳуқуқи билан ижарага олишмоқчи. Бироқ, ушбу трансфернинг амалга ошиши анча қийин. Чунки, “шаҳарликлар” Канселуни қўйиб юборишни режалаштиришмаяпти.

Агар Канселунинг трансфери амалга ошса, “Бавария”нинг франциялик ҳимоячиси Бенжамин Павар қанот ҳимоячиси позициясидан марказий ҳимоячи позициясига ўтади.

Эслатиб ўтамиз, Канселу “Манчестер Сити”га жорий ёзги трансферлар даврида “Ювентус”дан 65 млн евро эвазига келиб қўшилган эди. У ҳозирча 15 та ўйинда майдонга тушди ва 1 та гол уришга эришди. Унинг клуб билан амалдаги шартномаси 2025 йилга қадар имзоланган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!