“Бавария” Конрад Лаймердан воз кечгани йўқ

Мюнхеннинг “Бавария” клуби “РБ Лейпциг” ярим ҳимоячиси Конрад Лаймер учун курашни давом эттирмоқчи. Футболчини “буқалар” собиқ мураббийи ва ҳозирда “немис машинаси”да фаолият олиб бораётган Юлиан Нагельсманн ўз жамоасида кўришни истамоқда.

Журналист Фабрицио Романонинг хабар беришича, “РБ Лейпциг” ярим ҳимоячини 30 миллион евро атрофидаги суммага сотишга тайёр. Бироқ, “Бавария” ҳали Лаймер учун талаб қилинган пулни тайёр эмас.

Лаймернинг ўзи собиқ мураббийи Юлиан Нагельсманн билан "Бавария"да ишлашга қарши эмас.

Мюнхенликлар яқин кунларда футболчига янги таклиф жўнатиши кутилмоқда. Агар, “буқалар” рози бўлса, трансфер расман эълон қилиниши мумкин.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!