Ads

Каталониянинг “Барселона” клуби вингери Филиппе Коутиньо маълум шартлар эвазига янги мавсумни “Бавария”да ўтказиши мумкин.

Sport Bild нашри тарқатган хабарга кўра мюнхенликлар 27 ёшли бразилиялик футболчини кейинчалик сотиб олиш ҳуқуқи билан 2 йилга ижарага ёки сотиб олиш мажбурияти билан 1 йилга ижарага олиши мумкин. Германия чемпионига эса кўпроқ иккинчи вариант маъқул келмоқда. Айтиш керакки, ушбу ҳолатда Коутиньо “Бавария” сафида бир мавсум текинга ўйнаши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ “Барселона” Коутиньони Неймар эвазига ПСЖга бермоқчи эканлиги ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Минбар

Барча блоглар