"Бавария" "Кёльн" майдонидан қийин ғалаба билан қайтди

Германия Бундеслигаси 6-туридан ўрин олган "Кёльн" - "Бавария" учрашуви ўз якунига етди. Унда меҳмонлар 2:1 ҳисобидаги ғалабани қўлга киритди. 

Ушбу ғалаба орқали "Бавария" турнир жадвалидаги биринчи ўрнини сақлаб қоладиган бўлди. 

  • 90'

    Учрашув якунланди. Матнли трансляцияни Абдулвосид Валихонов олиб борди. 

  • 90+'

    Ўйиннинг асосий вақтига 4 дақиқа қўшиб берилди. 

  • 89'

    Вольф сариқ карточка ишлаб олди. 

  • 86'

    Дуданинг яна бир бурчак зарбаси фойда келтирмади. 

  • 82'

    ГОООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Дрекслернинг зарбасидан сўнг, тўп дарвоза тўридан жой олди. 

  • 79'

    Алаба ўрнига Мартинес майдонга тушди. 

  • 77'

    "Бавария" ҳимояда яхши ҳаракат қилмоқда. 

  • 71'

    Якобснинг зарбаси ноаниқ чиқди. 

  • 69'

    "Бавария" тўпни назорат қилмоқда. 

  • 66'

    "Кёльн" ҳужумда яхши ҳаракат қилмоқда. 

  • 63'

    Зиркзее Чупо-Мотинг ўрнига майдонга тушди. 

  • 59'

    Хорн ўрнига Каттенбах майдонга тушди. 

  • 56'

    Бурчак зарбалари бўйича 3:1.

  • 52'

    Дуда амалга оширган бурчак зарбани мюнхенликлар қайтаришга эришди. 

  • 50'

    Гнабрининг зарбасини Хорн қайтарди. 

  • 48'

    Боатенгнинг жарима майдонига узатган тўпи ҳимоячилар томонидан қайтарилди. 

  • 46'

    Иккинчи тайм бошланди. 

  • 45'

    Танаффус. 

  • 45+'

    ГОООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Гнабри тайм сўнгида бўшашган мезбонларни жазолади. 

  • 45+'

    Биринчи таймга 1 дақиқа қўшиб берилди. 

  • 43'

    Киммихнинг бурчак узатмаси ноаниқ чиқди. 

  • 41'

    Тўп назорати: 36:64.

  • 38'

    "Бавария" тўпни жарима майдонидан узоқлаштириш учун ўйнаётгандек. 

  • 35'

    Вольф жарима майдони яқинида фол ишлатди.

  • 31'

    Буна Сарр ҳужумда фол ишлатди. 

  • 29'

    Чупо-Мотингнинг зарбаси ноганиқ кетди. 

  • 26'

    Андерссон офсайдга тушиб қолди. 

  • 23'

    Павар сариқ карточка ишлаб олди. 

  • 18'

    "Кёльн"нинг ҳужуми ноаниқ узатма сабаб барбод бўлди. 

  • 15'

    "Бавария" хотиржам ҳаракат қилиб, ўйинни назорат қилмоқда. 

  • 13'

    ГООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Мюллер пенальтини аниқ амалга оширди. 

  • 12'

    "Кёльн" дарвозасига пенальти белгиланмоқда. Қўл билан ўйин.

  • 10'

    Чупо-Мотинг сариқ карточка билан жазоланди. 

  • 8'

    "Кёльн" бурчак зарбасидан фойдалана олмади. 

  • 5'

    Жарима майдонига узатилган тўпни Зюле қайтариб юборишга эришди. 

  • 2'

    "Бавария" футболчиларининг илк ҳужуми ноаниқ зарба билан якунланди. 

  • 1'

    Ўйин бошланди. 

  • 0'

    Жамоалар майдонга тушиб келишмоқда. 

  • 0'

    Ассалому алайкум, азиз футбол мухлислари. "Бавария" "Кёльн" майдонига сафар уюштирмоқда. Ушбу учрашувни Абдулвосид Валихонов матнли трансляцияда эътиборингизга ҳавола этади. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!