“Бавария”: Левандовски “аҳмоқлик” қилиб қўймасин!
“Бавария” раҳбарияти тез орада Роберт Левандовскини сотиб юборишга қарор қилди, даб хабар бермоқда Bild нашри.
Манбанинг таъкидлашича, Мюнхен клуби мутасаддилари ҳужумчининг якунланишига бир йил қолган амалдаги шартномани муддатидан олдин бекор қилишидан чўчимоқда. ФИФА низомида футболчи 28 ёшдан ўтган бўлса, узоқ вақтдан бери давом этиб келаётган шартномани бир томонлама бекор қилиши мумкинлиги ҳақида банд бор.
Агар Левандовски ушбу банддан фойдаланса, охирги мавсум учун белгиланган 24 миллион евродан иборат маошни шартномани бекор қилгани учун клубга бадал сифатида тўлаб бериши талаб этилади.
Польшалик ҳужумчининг ўзи клуб унга ҳурматсизлик қилгани учун кетишга қарор қилгани ҳақида бир неча маротаба гапирди.
Фикрлар