"Бавария" Левандовски билан шартномани узайтирмоқчи эмас. Бунга 2 та сабаб бор

"Бавария" клуби раҳбарияти жамоанинг польшалик ҳужумчиси Роберт Левандовски билан шартномани узайтириш мақсадга мувофиқлигига шубҳа қилмоқда.

Sky Sport нашрининг хабарига кўра, немис клуби ҳужумчига йилига 25 миллион евро бўлган ҳозирги маошини тўлашга тайёр эмас. "Бавария" коронавирус пандемияси туфайли юзага келган молиявий инқироз сабаб пулни тежаш режимига ўтмоқчи. Бундан ташқари, «Бавария» Дортмунднинг «Боруссия» клубидан норвегиялик ҳужумчи Эрлинг Холандни сотиб олиш масаласини кўриб чиқмоқда.

Маълумот учун, 33 ёшли Левандовски жорий мавсум “Бавария” сафида барча турнирларда 35 та ўйинда майдонга тушиб, 42 та гол урди ва 4 та голга ассистентлик қилди. Унинг клуб билан шартномаси 2023 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!