Германия Бундеслигаси 19-туридан ўрин олган "Бавария" - "Хоффенхайм" учрашуви ўз ниҳоясига етди. Ўйин мюнхенликларнинг йирик - 4:1 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди. 

Дастлаб, 32-дақиқада Жером Боатенг бурчакдан узатилган тўпни дарвозага жойлаб қўйган бўлса, 43-дақиқада Мюллер ҳисобни ишончли кўринишга келтириб қўйди. Орадан 1 дақиқа ўтар-ўтмас, "Хоффенхайм" ҳужумчиси Андре Крамарич гол уриб ҳисобни қисқартирди ва тайм 2:1 ҳисобида якунланди. 57-дақиқада Роберт Левандовски дарвозабоннинг хатосидан унумли фойдаланиб, ҳисобни йириклаштирган бўлса, 63-дақиқада Гнабри 4-голни ҳам уришга муваффақ бўлди. 71-дақиқада Павар урган супергол офсайд сабабли инобатга олинмагани боис учрашув якунига қадар ҳисоб ўзгармади.

Шу тариқа, ғалабага эришган "Бавария" 2-ўриндаги "Лейпциг"дан 10 очкога ўтиб кетди.

Бавария

  • Жером Боатенг 32'
  • Томас Мюллер 43'
  • Роберт Левандовский 57'
  • Серж Гнабри 63'

Бундеслига 19-тур

30/01/2021, 18:30

4
:
1
Тугади

Хоффенхайм

  • Андрей Крамарич 44'

Стадион: Allianz Arena 0 томошабин

Бош ҳакам: Benjamin Cortus

45'
90'

  • 90'

    Учрашув якунланди! "Бавария" ўз уйида йирик ҳисобда ғалабага эришди ва 2-ўриндаги "Лейпциг"дан 10 очко ошиб кетди. Матнли трансляцияни Абдулла Маннонов олиб борди. Эътиборингиз учун раҳмат!

  • 89'

    Кадерабекда офсайд қайд этилди.

  • 89'

    Нойердан дахшатли сейв! У ҳозир жамоасини муқаррар голдан қутқариб қолди.

  • 87'

    Гол урган Боатенг ўрнига Никлас Зюле ўйинга қўшилади.

  • 85'

    Павель Кадерабек бурчакдан тўпни ўйинга киритиб беради.

  • 81'

    Илхас Бебу ўрнига Маттиас Даббур ўйинга қўшилди.

  • 78'

    Киммих бурчакдан тўпни ўйинга киритиб беради.

  • 77'

    Саненинг кучли зарбаси дарвозабон томонидан қайтарилди.

  • 76'

    "Хоффенхайм"да ҳам 2 ўзгариш: Самассеку ўрнига Гриллич, Баумгартнер ўрнига Бельфодил майдонга тушди.

  • 74'

    "Бавария" таркибида 2 ўзгариш: Мюллер ўрнига Дуглас Коста, Коман ўрнига Шупо-Мотинг ўйинга қўшилди.

  • 73'

    Гол ВАРга мурожаатдан сўнг офсайд сабабли бекор қилинди.

  • 72'

    ГООООООООООООООЛЛ!!! Саненинг узатмасини пушка зарбаси билан Павар дарвозага жойлаб қўйди! 5-1!!!

  • 71'

    Киммих бурчакдан тўпни ўйинга киритиб беради.

  • 70'

    "Бавария" сафида 2 ўзгариш амалга оширилди: Гнабри ўрнига Лерой Сане, Марк Рока ўрнига Жамал Мусиала ўйинга қўшилди.

  • 68'

    Коман жарима майдончаси ташқарисида ажойиб ҳаракат қилди, зарба ҳимоячига тегиб, майдонни тарк этди.

  • 66'

    Крамарич ҳужумда фол қайд этди.

  • 64'

    ГОООООООООООООООООЛЛЛ!!! Команнинг узатмасини ичкарида қабул қилиб олган Гнабри ўткир бурчакдан туриб тўпни дарвозага жойлаб қўйди! 4-1!

  • 61'

    "Хоффенхайм"да ўзгариш: Мият Гачинович ўрнига Павель Кадерабек ўйинга қўшилди.

  • 60'

    "Хоффенхайм" ўзгариш: Адамс Касим ўрнига Кевин Фогг ўйинга қўшилди.

  • 58'

    ГООООООООООООООООООООООЛЛЛ!!! Левандовски яна гол урмоқда! Жарима майдончаси ичида Коман хавфли вазият юзага келтирди, дарвозабоннинг қўлидан чиқиб кетган тўпни Лева дарвозага жойлаб қўйди! 3-1!

  • 55'

    "Бавария" аъзоси Марк Рока сариқ карточка билан огоҳлантирилди.

  • 54'

    Киммих бурчакдан тўпни ўйинга киритиб беради.

  • 52'

    Кингсли Коман жарима майдончаси ичига ажойиб тарзда ёриб кирди ва кучли зарба берди, дарвозабон уни қайтарди!

  • 51'

    Левандовски ҳужумда фол қайд этди.

  • 49'

    Ҳаммаси жойида, у ўйинни давом эттира олади.

  • 48'

    Баумгартнерга ёрдам керак. У майдонда ётибди.

  • 47'

    Баумгартнер илк дақиқаларданоқ ҳужумни зарба билан якунлади, Нойер сейви билан уни бартараф этди.

  • 46'

    2-тайм бошланди!

  • 45'

    Футболчилар майдонга қайтишмоқда. Биз ҳам қайтамиз.

  • 45'

    Биринчи бўлим якунланди!

  • 44'

    ГООООООООООООЛЛ!!! Тезкор жавоб! "Хоффенхайм" футболчиси Андрей Крамарич кучли зарбаси билан Нойер дарвозасини ишғол қилди!!! 2-1!

  • 43'

    ГОООООООООООООООООООЛЛЛ!!! Роберт Левандовски жарима майдончаси ичида қийин вазиятда тўпни Мюллерга етказиб берди, Мюллер эса кучли зарбаси билан дарвозани ишғол қилди! 2-0!

  • 41'

    Марк Рока жарима майдончаси ичига узатма амалга оширди, ҳимоячилар фаол ўйнади.

  • 40'

    Кингсли Команда офсайд қайд этилди.

  • 38'

    Бауманнинг узатмасини Нойер баланд сакраб эгаллаб олди.

  • 36'

    "Бавария" доимгидек жамоавий ўйинни намойиш этмоқда. Тўп назорати юқори.

  • 34'

    Себастьян Руди бурчакдан тўпни ўйинга киритиб берди, бироқ хавфли вазият юзага келмади.

  • 32'

    ГОООООООООООООООООЛЛЛ!!! "Бавария" ҳисобни очмоқда! Киммихнинг бурчакдан узатган тўпини Боатенг боши билан даровозага тўғирлаб юборди ва жамоасини ҳисобда олдинга олиб чиқди! 1-0!

  • 31'

    Киммих бурчакдан тўпни ўйинга киритиб беради.

  • 29'

    Киммихнинг бурчакдан узатган тўпи яна зарарсизлантирилди.

  • 29'

    Киммих бурчакдан тўпни ўйинга киритиб берди, ҳимоя яхши ўйнади.

  • 28'

    Коман жарима майдончаси ичида хавфли вазият юзага келтирди, бир футболчи алданди ва ўткир бурчакдан зарба берилди, дарвозабон уни бурчакка чиқариб юборди.

  • 28'

    Бенжамин Павар жарима майдончаси ичига ажойиб узатма амалга оширди, бироқ ҳимоячилар тўпни узоқлаштирди.

  • 26'

    Томас Мюллер ҳужумда фол қайд этди.

  • 25'

    Мюллер тўпни Левандовскига узатди, Левандовски ноқулай вазиятдан зарба бера олмади.

  • 22'

    Позицион ҳужум Мюллернинг жарима майдончаси ичига узатган ноаниқ узатмаси билан якунланди.

  • 19'

    Мюллер жарима майдончаси ичидаги шеригига тўпни етказиб бермоқчи бўлди, бироқ тўп ҳимоячилар томонидан тўхтатилди.

  • 17'

    Киммих бурчакдан тўпни ўйинга киритиб берди. Дарвозабон тўпга чиқиб келди ва уни эгаллаб олди.

  • 16'

    Гнабрининг зарбаси ҳимоячига тегиб, майдон ташқарисига чиқиб кетди. Бурчак тўпи.

  • 16'

    Мюллер жарима майдончаси ташқарисидан туриб дарвозага кучли зарба йўллади, бироқ тўп бироз юқорилаб кетди.

  • 13'

    Меҳмонлар аъзоси Самассеку "Бавария" футболчисига нисбатан ўйин қоидасини бузди.

  • 12'

    Левандовски яна бир бор ичкарига ажойиб узатма амалга оширди, бироқ ҳимоячилар тўпни узоқлаштирди.

  • 9'

    Баумгартнер яна қўпол ўйнади. Мюллер яна жабрдийда.

  • 8'

    "Бавария" жарима майдончаси ичида палапартиш вазият юзага келди, сўнгги зарбани эса Нойер осон қайтарди.

  • 7'

    "Бавария" ўз ўйинини кўрсатмоқда. Тўп назорат қилинмоқда, узатмалар аниқ.

  • 6'

    Альфонсо Дэвис ўз шеригини ажойиб вазиятга чиқариб юбориши мумкин эди, бироқ унинг узатмаси блокланди.

  • 4'

    Мюллер жарима майдони ичига ажойиб узатма амалга оширди, бироқ ҳимоячилардан бири тўпни узоқлаштирди.

  • 3'

    "Хоффенхайм" футболчиси Кристоф Баумгартнер Мюллерга нисбатан ўйин қоидасини бузди. Ҳакам ҳуштагини чалди.

  • 2'

    Роберт Левандовски офсайдда қолиб кетди.

  • 1'

    Ўйин бошланди!

  • 0'

    Футболчилар майдонга чиқиб келишмоқда. Учрашув бошланиш ароафасида.

  • 0'

    Ассалому алайкум, қадрли футбол ихлосмандлари! Германия Бундеслигаси 19-туридан ўрин олган "Бавария" - "Хоффенхайм" бахси бошланиш арафасида. Уни сайтимиз орқали матнли кўринишда кузатиб боришингиз мумкин. Матнли трансляцияни Абдулла Маннонов олиб боради.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар