"Бавария" Левандовскининг ягона голи эвазига ҳаққоний ғалабага эришди!

Германия Бундеслигаси 17-туридан ўрин олган "Аугсбург" - "Бавария" баҳси ўз ниҳоясига етди. Ўйинда мюнхенлик требл эгалари минимал ҳисобда ғалаба қозонишди.

Учрашувда урилган ягона голга Роберт Левандовски муаллифлик қилди. У ҳам бўлса, 13-дақиқадаги пенальтидан. 2-таймда "Бавария" дарвозасига ҳам пенальти белгиланган эди, бироқ "Аугсбург" аъзоси Йенсен зарбани ўхшата олмади ва имкониятни кўкка совурди. Шу тариқа, ўйин давомида катта устунлик қилган "немис машинаси" ҳақли равишда ғалабага эришди.

Ушбу ғалабадан сўнг, "Бавария" ўз очколари сонини 39 тага етказиб олди ва ўз ўрнини мустаҳкамлади. 2-ўриндаги "Лейпциг"да 35 очко бор.

  • 90+5'

    Учрашув якунланди! "Бавария" қийинчилик билан ҳаққоний ғалабасини қўлга киритди. Матнли трансляцияни Абдулла Маннонов олиб борди. Эътиборингиз учун раҳмат!

  • 90+2'

    "Аугсбург" бурчак зарбасидан сўнг хавфли вазият ярата олмади.

  • 90+'

    Учрашувга 4 дақиқа вақт қўшиб берилди.

  • 89'

    "Бавария"да ўзгариш: Томас Мюллер ўрнига Хави Мартинез ўйинга қўшилди.

  • 86'

    "Аугсбург" бурчак тўпидан унумли фойдалана олмади. "Бавария" қарши ҳужумга ўтиб кетиши мумкин.

  • 83'

    Бош ҳакам ҳуштагини чалди. "Бавария" футболчиларидан кимдир офсайдда қолиб кетди.

  • 81'

    "Бавария" сафида ўзгариш: Кингсли Коман ўрнига Жамал Мусиала ўйинга қўшилади.

  • 80'

    Бурчак тўпи. "Бавария" уни ижро этади.

  • 77'

    Ух, Нойер тўп йўналишида адашган эди! Йенсен тепган тўп дарвоза устунига тегиб қайтди! Гол бўлмади! Қарши ҳужум.

  • 76'

    Фредерик Йенсен уни ижро этади.

  • 75'

    Пенальти! Бенжамин Павар жарима майдони ичида тўпга билаги билан тегиб юборди, ҳакам 11 метрлик нуқтани кўрсатди! Ҳисоб тенглашиши мумкин.

  • 73'

    "Аугсбург" сафида ҳам 3 ўзгариш амалга оширилди: Рихтер ўрнига Финбогассон, Хан ўрнига Нидерлерхнер, Гаэлеу ўрнига Йенсон майдонга тушди.

  • 69'

    "Аугсбург" футболчилари ўйин қоидасини бузишди.

  • 67'

    Ханси Флик 2 ўзгаришни амалга оширади: Лерой Сане Серж Гнабри ўрнига, Корентен Толиссо Роберт Левандовски ўрнига ўйинга қўшилади.

  • 65'

    Роберт Левандовски дарвозабон билан бирга-бир вазиятга чиқиб кетаётган эди, бироқ узатма кучлилик қилиб, Роберт уни йўқотди.

  • 62'

    Феликс Удохай қўполлик учун сариқ карточка билан огоҳлантирилди.

  • 60'

    "Аугсбург"нинг қарши ҳужуми Киммих томонидан тўхтатилди.

  • 58'

    Кингсли Коман офсайдда қолиб кетди!

  • 56'

    "Бавария" футболчилари асосан тўпни қисқа паслар орқали назорат қилмоқда. Ақлли ўйин.

  • 54'

    "Аугсбург" аъзоси Рубен Варгас майдонда тиббий ёрдам олмоқда. 

  • 51'

    Марко Рихтер ўта агрессив ўйин кўрсатмоқда. у ўзини босиб олиши лозим.

  • 49'

    "Аугсбург" бурчак тўпини қисқа пас билан амалга оширади.

  • 48'

    Калижури бурчакдан тўпни жарима майдончаси ичига етказиб берди, бироқ ҳимоячилар вазиятни ўқишди.

  • 46'

    Таймни "Аугсбург" ўзгариш билан бошлаб олди: Рани Хедира ўрнига Тобиас Штробль ўйинга қўшилди.

  • 46'

    2-тайм бошланди!

  • 45'

    Футболчилар майдонга қайтишмоқда. Биз ҳам қайтамиз.

  • 45+2'

    1-бўлим якунланди. Танаффус.

  • 45+1'

    "Бавария" бурчак тўпидан унумли фойдалана олмади. Ҳимоячилар яхши ўйнашди.

  • 45+'

    1-таймга 1 дақиқа вақт қўшиб берилди.

  • 43'

    Левандовски чаққонлик билан тўпни дарвозага йўналтирди, бироқ тўп чап устунга тегиб майдонни тарк этди!

  • 40'

    Киммих бурчак тўпини ижро этди, ҳимоячилардан бири боши билан тўпни узоқлаштирди.

  • 38'

    Гнабрининг чап бурчакка бурган кучли ва аниқ зарбаси дарвозабон томонидан бартараф этилди.

  • 36'

    Устунлик мюнхенлик футболчиларда.

  • 32'

    Томас Мюллер "волейбол" ўйнаб юборди. Ҳакам ҳуштак чалди ва жарима зарбаси белгилади.

  • 30'

    Серж Гнабри жарима майдончаси ичига тўпни етказиб берди, бироқ ҳимоячилар яхши ўйнашди.

  • 26'

    "Аугсбург" аъзоси Калиджури бурчакдан тўпни ўйинга киритиб беради.

  • 23'

    Ух қандай сейв! Гнабрининг дарвозанинг тўққизлик бурчагига берган супер зарбасини дарвозабон қайтарди!

  • 20'

    Жошуа Киммих бурчакдан тўпни ўйинга киритиб берди, дарвозабон Ширкевич эса тўпга ҳаммадан эрта чиқиб келди.

  • 18'

    "Бавария" тўпни ишонч билан назорат қилмоқда.

  • 15'

    Рани Хедира сариқ карточка билан жазоланди.

  • 13'

    ГООООООООООООООООООЛЛЛ!!! "Бавария" учрашувда ҳисобни очмоқда. Левандовски пенальтидан аниқ фойдаланиб, жамоасини ҳисобда олдинга олиб чиқди.

  • 12'

    Лукас Эрнандесга нисбатан жарима майдони ичида ўйин қоидаси бузилди ва бош ҳакам 11 метрлик нуқтани кўрсатди! Пенальти!

  • 12'

    Мюллер бурчакданн узатилган тўпни боши билан дарвозага тўғирлади, бироқ зарбага аниқлик етишмади.

  • 11'

    Такрорий бурчак тўпини ҳам Киммих ижро этади.

  • 9'

    Жошуа Киммих бурчакдан тўпни ўйинга киритиб беради.

  • 8'

    Горецкада жиддий жароҳат йўқ. У ўйинни давом эттира олади.

  • 7'

    Леон Горецка тўқнашув оқибатида жароҳатланган кўринади. У майдонда тиббий ёрдам олмоқда.

  • 5'

    Левандовски бурчакдан узатилган тўпни боши билан дарвозага тўғирлади, бироқ дарвозабон уни қайтарди.

  • 4'

    Бурчак тўпи. Жошуа Киммих бурчакдан тўпни ўйинга киритиб беради.

  • 2'

    "Аугсбург" аъзоси Рани Хедира жарима майдони ичига тўпни етказиб берди, бироқ хавфли вазият юзага келмади.

  • 1'

    Учрашув бошланди!

  • 0'

    Футболчилар майдонга тушиб келишмоқда. Учрашув бошланиш арафасида.

  • 0'

    Германия Бундеслигаси 17-туридан ўрин олган "Аугсбург" - "Бавария" баҳси бошланиш арафасида. Учрашувни сайтимиз орқали матнли кўринишда томоша қилишингиз мумкин. Матнли трансляцияни Абдулла Маннонов олиб боради.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!