"Бавария" "Лейпциг" ярим ҳимоячисини ўз сафига қўшиб олмоқчи
"Лейпциг" ярим ҳимоячиси Конрад Лаймер "Бавария"га ўтишга яқин турибди.
"Sky Sport" нашри хабарига кўра, 25 ёшли футболчи Мюнхен клубида икки марта тиббий кўрикдан ўтган ва 2027 йилгача мўлжалланган шартнома имзолаган.
Лаймернинг "Лейпциг" билан амалдаги шартномаси жорий мавсум охирида тугайди ва у "қизиллар" сафига эркин агент сифатида бориб қўшилади.
Бундеслиганинг жорий мавсумида австриялик футболчи 15 та ўйин ўтказиб, битта гол урган.
Фикрлар