"Бавария" "Ливерпуль" қизиқаётган хавбекнинг нархини эълон қилди

"Ливерпуль" ёзги трансферлар ойнасининг сўнгги кунида ярим ҳимоячи билан таркибни кучайтириб олишни режа қилганди. 

Журналист Флориан Плетенбергнинг хабар беришича, "қизиллар" ўз таркибини Райан Гравенберх билан кучайтириб олмоқчи. Ўз навбатида Мюнхен гранди унинг трансферидан 30 миллион евро ишлаб олиш ниятида. 

Қайд этиш лозим, 21 ёшли марказий ярим ҳимоячининг "Трансфермаркт" порталидаги баҳоси ҳам айнан 30 миллион еврони ташкил қилади. 


Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!