"Бавария" Лукас Эрнандесни 50 миллион евродан камига сотмоқчи эмас

Мюнхеннинг “Бавария” клуби Франциянинг ПСЖ клубига шартномаси бир йилдан кейин тугайдиган ҳимоячиси Лукас Эрнандеснинг нархини эълон қилди. Журналист Фабрис Хокинснинг ёзишича, “қизил машина” франциялик мудофаа вакили учун 50 миллион евро талаб қилмоқда.

Манбанинг қайд этишича, шунга қарамай, барча томонлар оптимист ва музокараларни бузиш ниятида эмас. ПСЖ ҳамон нархни 30-40 миллион еврога туширишга умид қилмоқда.

Эрнандес "Бавария" тарихидаги энг қиммат футболчи ҳисобланади. Мюнхен клуби ўз вақтида Лукас учун "Атлетико"га 80 миллион евро тўлаган.

Эрнандес аввалроқ “Бавария” билан шартномасини деярли узайтирган эди, бироқ ПСЖ аралашиб, футболчига қулайроқ шартларни таклиф қилди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!